Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

БМТ миллиардерлардан ёрдам сўради

БМТ  миллиардерлардан ёрдам сўради

БМТнинг озиқ-овқат ишлари бўйича раҳбари Дэвид Бисли миллиардерларни дунё бўйлаб бу йил очликдан ўлиш хавфи остида бўлган 30 миллион кишини қутқаришда ёрдам беришга чақирди.

«Муҳтожларни бир йил давомида боқиш учун ташкилотга 4,9 миллиард доллар керак. Дунё бўйлаб бойликлари 8 триллион долларга тенг бўлган икки мингдан ортиқ миллиардерлар бор», – дейди Бисли.

“Уларнинг баъзилари пандемия пайтида миллиардлаб пул ишлаб топди. Мен уларнинг бойликлари ўсишига қарши эмасман, лекин инсоният энг катта инқирозга юз тутмоқда “, дея қўшимча қилди у.

БМТнинг озиқ-овқат масалалари бўйича раҳбари очлик тўлқини ҳали ҳам дунёни қамраб олиш билан таҳдид қилаётганини айтиб, ҳукуматлар ва хусусий бизнесни саъй-ҳаракатларини кучайтиришга чақирди.

Киритилди: 18:18 20.09.2020. Ўқилди: 2542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!