Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

БМТ: Ғазода камида 562 нафар ёрдам ходими ҳалок бўлди

БМТ: Ғазода камида 562 нафар ёрдам ходими ҳалок бўлди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) маълум қилишича, Исроилнинг давом этаётган ҳаво ва ер ҳужумлари натижасида Ғазодаги вазият тобора ёмонлашиб бормоқда — аҳоли яшайдиган ҳудудларда катта вайронагарчилик ва кўп сонли қурбонлар қайд этилмоқда.

Бу ҳақда БМТ Бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррик ташкилотнинг кундалик матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, БМТнинг гуманитар ёрдам ходимлари Ғазо шимолидаги вазият кескин ёмонлашгани ҳақида хабар бермоқда. Исроилнинг узлуксиз ва кучли бомбардимонлари тинч аҳоли ўлими ва турар-жой биноларининг вайрон бўлишига олиб келмоқда.

3 октябрь куни Исроилнинг навбатдаги ҳаво ҳужуми натижасида касалхона олдидаги автобус бекатида турган бир гуманитар ходим ҳалок бўлган, яна тўрт нафари оғир жароҳат олган.
Дюжаррик маълум қилишича, 8 октябрдан бери Ғазода камида 562 нафар ёрдам ходими ҳалок бўлган, уларнинг 376 нафари БМТ хизматчилари бўлган.

Киритилди: 14:06 04.10.2025. Ўқилди: 1122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!