UNRWA (БМТнинг Фаластинлик Қочқинларга Ёрдам Агентлиги) матбуот билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Аднан Абу Ҳасна маълум қилишича, Ғазада тўғилаётган муддатидан олдин чақалоқларда генетик мутациялар мисли кўрилмаган даражада кузатилмоқда. Бу ҳолат эҳтимол очлик, стресс ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши билан боғлиқ.
Айни пайтда янги тўғилган чақалоқлар ҳаётига болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларининг захиралари тугаётганлиги ҳам таҳдид солмоқда.
UNRWA 13 июль куни берган баёнотида айтилдики, Ғазада 70 мингга яқин бола, худди аҳолининг 90 фоизидан ортиғи каби, жиддий тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда. Бу ҳолат Исроил блокадасининг кучайиши фонида юз бермоқда.
Гуманитар ёрдам, жумладан озиқ-овқат ва дори-дармонлар олиб кирилишига қўйилган чекловларнинг кучайтирилиши, айниқса 2025 йил мартидан бошлаб, Ғаза секторида ҳолсизланиш ҳолатларининг кескин ортишига олиб келди.
UNRWA халқаро ҳамжамиятни “зарурий маҳсулотларни зудлик билан етказиб бериш ва тобора кучайиб бораётган азобларга барҳам бериш”га чақирди.