Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

БМТ бош котиби ўринбосари Фарғона вилоятида ИШИД юзага келтирган таҳдидлар ҳақида гапирди

БМТ бош котиби ўринбосари Фарғона вилоятида ИШИД юзага келтирган таҳдидлар ҳақида гапирди

БМТ бош котибининг ўринбосари ва Аксилтеррорчилик бошқармаси раҳбари Владимир Воронков куни кеча ИШИД юзага келтираётган таҳдидлар ҳақидаги янги ҳисоботни Хавфсизлик кенгаши аъзоларига тақдим этди, деб ёзади Podrobno.uz .

ИШИД Марказий Осиёда ўз фаолияти ҳудудларини кенгайтиришга уринишларни давом эттирмоқда , деди Воронков БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Унинг ҳисоботида маълум қилинишича, ИШИД Марказий Осиёда нафақат ўз фаолияти соҳасини кенгайтирмоқда, балки одамлар тўпланадиган жойларда, биринчи навбатда, Фарғона водийсида террорчилик актларини амалга оширишга ундамоқда.

Ҳисоботда таъкидланишича, ИШИД билан боғлиқ терактлар сонининг қисқариши ва террорчилар назорати остидаги ҳудудларнинг камайишига қарамасдан, бу ташкилот ҳамон марказлашган бошқарувга эга бўлган глобал ташкилот сифатида таҳдид қилмоқда.

Бу таҳдидлар хорижлик жангарилар террорчиларнинг ватанига қайтиши, улар жойлашувининг ўзгариши ёки қамоқхоналардан озод этилишига боғлиқ , дея таъкидлади Владимир Воронков ўз чиқишида.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан террорчилик ташкилоти деб топилган.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 20:02 12.02.2019. Ўқилди: 1942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!