2023 йил октябрида уруш бошланганидан буён Исроил кучларининг ҳужумлари натижасида Ғазо секторида 28 мингдан зиёд аёл ва қиз ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТнинг Инсонпарварлик масалаларини мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) ҳузуридаги Reliefweb ахборот хизмати БМТнинг гендер тенглиги масалалари бўйича тузилмаси – “БМТ-Аёллар” маълумотларига таяниб хабар берди.
“БМТ-Аёллар”нинг баҳолашича, 2023 йил октябрида уруш бошланганидан бери ҳар соатда ўртача бир аёл ва бир қиз Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида минглаб оналар ҳам бор”, – дейилади хабарда.
Инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш блокланиши вазиятни оғирлаштирган ва анклавдаги 1 миллиондан ортиқ аёл ва қиз фожеавий даражадаги очлик билан юзма-юз келмоқда.