Бугун 11 декабрь, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

«Бизнинг ризқимизни Хитой эмас, Аллоҳ беради!» – Туман Кенгаши депутати уйғурлар масаласида Президентга мурожаат йўллади

«Бизнинг ризқимизни Хитой эмас, Аллоҳ беради!» – Туман Кенгаши депутати уйғурлар масаласида Президентга мурожаат йўллади

Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати, “Миллий тикланиш” партияси аъзоси Кабул Дусов ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат йўллади. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати эълон қилган мурожаатда, Ўзбекистон ҳукумати сукут сақлайдиган масала - Хитойдаги уйғурлар-мусулмонлар муаммосига бефарқ қарамаслик сўралган.

Қуйида депутатнинг мурожаатини тўлиқ келтириб ўтамиз:

Бизнинг ризқимизни Хитой эмас, Аллоҳ беради!

"Бир вақтлар Туронимизнинг бир бўлаги, миллатимизнинг бир парчаси бўлган Уйғуристон ҳозир зулм исканжасида...

Ўзбек, қозоқ, уйғурлардан ташкил топган юрт ва у ердаги мусулмонлар хўрланмоқдалар.

Бу туркийзабон миллатларнинг ота юрти — Ўзбекистондир.

Бизнинг юртимиз отаси, жаноб Президентимиздан, бир фарзанди сифатида илтимос қиламан. Сизнинг ҳукмдор боболарингиздан мерос бўлган бу ўлкага, яъни Уйғуристонга сиз жаноби олийлари, моддий эмасдир балки, лекин маънавий оталигингиз рад қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир.

Шунинг учун бутун жим турган мусулмон давлатлари ичида ташаббусни сиз ўз қўлингизга олишингиздан имоним комил!

Бу ишда сизга Аллоҳнинг Ўзи Ёру Ёрдамчи бўлиши аниқдир!

Чунки, кичик гуруҳларни Аллоҳ катта кучлар устидан ғолиб қилиши, тарихда, аввало муқаддас Қуръонимизда, Амир Темур, Жалолиддин Хоразмшоҳлар ҳаётида ўз исботини топган...

Ҳурмат билан, сиздан умидвор депутат ўғлингиз Қабул Дусов."

Azon.uz

Киритилди: 21:12 17.07.2019. Ўқилди: 2807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!