Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"Биз сизни эшитаётганимиз йўқ"миш. Ижтимоий тармоқлар қандай қилиб бизни кузатиб бормоқда?

"Биз сизни эшитаётганимиз йўқ"миш. Ижтимоий тармоқлар қандай қилиб бизни кузатиб бормоқда?

Интернетда дўстларингиз билан мулоқот пайтида сиз муҳокама қилган маҳсулот рекламаси пайдо бўлганини кузатган бўлсангиз керак. Сизнинг смартфонингизни эшитишаётгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Жосуслик нафақат бузғунчи кимсалар томонидан вирусли дастурлар кўринишида қилиниши, балки йирик корпорациялар ва бренд даражасидаги компания хизматлари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Бизни ким кузатмоқда ва бундан қандай ҳимояланиш мумкин? Gazeta.ru бу ҳақда бош қотирди.

"Биз сизни эшитаётганимиз йўқ"

Алоқа воситалари орқали кузатув олиб бориш билан боғлиқ жанжаллар замонавий дунёда кам учрайди. Бу йил Кремний водийсининг бир нечта йирик ўйинчилари, шу жумладан Facebook ва Apple, ўзларининг овозли ёрдамчиларига берган фойдаланувчи гуруҳлари маълумотларини қайд этишганини дарҳол тан олишди. Бироқ, улар телефонимизни эшитибгина қолишмайди, балки сиз виртуал тармоққа киришингиз ёки тугмани босишингиз билан кузатув амалга оша бошлайди.

Кўплаб мобил телефонлар эгалари дўстлари билан уйдаги бўлажак таъмирлашни муҳокама қилишлари билан браузерда худди сеҳргар каби қурилиш жамоаси ва мебель дўкони учун реклама мавжудлигини айтмоқдалар.

Сўнгги пайтларда мобил иловалар биз фойдаланадиган тилларни тобора кўпроқ тушуниб олаётгани сабабли у кенг тарқалмоқда. Фойдаланувчилардан бирининг айтишича, у "Аэропорт хавфсизлик ходимларидан бири таниқли қўшиқчига ўхшайди", деган фикрни овоз чиқариб айтган ва тез орада телефонидаги браузер бу санъаткор ҳақидаги янгиликлар билан тўлиб тошган.

Яна бир суҳбатдош ҳамкасби билан бирга узоқ вақт давомида ўйинчоқ брендининг номини эслаб қолишга ҳаракат қилди, уларнинг ташқи кўриниши ва ўзига хос хусусиятларини тавсифлади ва 10 дақиқадан сўнг Facebook ва Instagram уларга тўғри жавобни намойиш қилди ва ушбу маҳсулотни сотиб олишни таклиф қилди.

Чет элда ҳам шу муаммо. Икки йил олдин, Би-би-си ўқувчилари уларни тинглашаётганлигига доир шубҳа туғдирадиган вазиятларга қандай дуч келганликлари тўғрисида ҳикояларни тўплади.
Нейт исмли америкаликнинг сўзларига кўра, у бўлажак турмуш ўртоғи билан тўсатдан турмуш қуришга қарор қилди, дўкондан узук сотиб олди ва эртаси куни эрталаб ижтимоий тармоқларда мавзуга доир "тўй" рекламаси пайдо бўлди. Нейтнинг сўзларига кўра, улар ҳеч қачон тўй ҳақида ҳеч кимга айтишга вақтлари бўлмаган, аммо Интернет бу ҳақда олдиндан билганга ўхшайди.

Оммабоп дастурларнинг ҳеч бирининг "махфийлик сиёсати"да фойдаланувчидан унинг розилигисиз дақиқали овозли сўзлашувларга дуч келиши мумкинлиги тўғрисида банд йўқ – бу ҳалигача ноқонуний ҳисобланади. Қизиғи шундаки, 2017 йилда АҚШ Конгрессида бўлиб ўтган суд мажлисида Facebook раҳбари Марк Зукерберг қасам ичиб, унинг ижтимоий тармоғи бундай амалиётларга алоқадорлигини рад этди.

"Facebook буни қилмайди ва буни ким қилиши мумкинлигини ҳам билмайман. Эҳтимол, бу шунчаки тасодифдир", – деб жавоб берганди Зукерберг.

Бундан ташқари, компаниянинг расмий блогида алоҳида реклама мавжуд, унда компания рекламаларни йўналтириш учун микрофонлардан фойдаланмайди.

Аваст мобил қурилмаларини таҳдид ва ҳимоя қилиш бўйича тадқиқотлар бўлими бошлиғи Николаос Хрисаидоснинг сўзларига кўра, смартфонлардаги иловалар ҳар доим микрофондан овозни биринчи бошида ёзиб олишга рухсат сўрашади, яъни фойдаланувчилар ўзлари бу амалиётга рухсат беришади. Бироқ, асосий муаммо шундаки фойдаланувчилар автоматик равишда, одатда улар ҳақида ўқимасдан ҳам, иловаларга кириш ҳуқуқини беради.

Нима қилиш керак?

“Ҳар сафар расмий манбалардан дастурларни юклаб олаётганда, илова нимадан фойдаланишни талаб қилишини текширинг. Иловада овоз ёзиб олиш учун рухсат сўралишига диққат қилинг. Қолаверса, очилган ойналардаги хабарларни ўқинг, аслида дастурнинг бирламчи иш бошлаши учун микрофон шарт бўлмаса, унда унга кириш ҳуқуқини (доступ) берманг", – деб маслаҳат беради Хрисаидос.

Унга кўра, йирик реклама берувчилар асосан мақсадли реклама ўрнатиш учун маълумотлардан фойдаланадилар, шунинг учун улар шахсий ҳаётингизга аралашиш учун жосуслик қилиш ниятида эмаслар. Бироқ, шу билан бирга, номаълум мақсадлар учун овозни ёзиб оладиган жосуслик дастурлари ҳақиқатдан ҳам мавжуд.

Redmarobot'даги Андроид амалиётининг раҳбари Артём Кулаков таъкидлаганидек, шу тарзда тўпланган маълумотлардан турли хил йўллар билан фойдаланиш мумкин – Google ҳам худди шу йўлдан фойдаланади.

"Аммо Хитой компаниялари ушбу маълумотлар билан нима қилаётгани сир бўлиб қолмоқда", – дея огоҳлантиради Кулаков.

Мутахассиснинг фикрига кўра, микрофонни ёқиш механизми дастурлар орасида фарқ қилади – бу хизмат муаллифига ва у нимага эришмоқчи бўлганига боғлиқ. Масалан, Google Assitant ёки Siri фаоллаштириш буйруғини кутмоқда, бошқа дастурлар вақти-вақти билан ёқилиши ёки баъзи ташқи воқеаларга жавоб бериши мумкин.

Антипов айтган "рухсатномалар аудити"ни ўтказиш учун сиз бир неча оддий қадамларни қўйишингиз керак. Андроид телефонларида "Созламалар"га у ердан эса дастур ёрлиғига ўтинг. Иловалар рўйхатида қайси иловаларга нималарга киришга рухсат берганингизни текширинг ва шубҳа туғдирганларни ёпиб қўйинг.

Телефон орқали гаплашиш хавфини минималлаштириш учун "микрофон", шу билан бирга "камера", "телефон" ва "манзил"ни ўчириб қўйиш керак.

iOS созламаларида эса сиз экраннинг иловалар рўйхатига ўтишингиз ва юқорида тавсифланган амалларни бажаришингиз керак.

Бироқ, альтернатив нуқтаи назар ҳам мавжуд – унга кўра суҳбатни реал вақтда тинглаш қуруқ чўпчак, афсона ва ҳамкасблар, дўстлар билан суҳбатдан кейин пайдо бўладиган контекстли реклама фақат ижтимоий тармоқлар биз ҳақимизда жуда кўп маълумотларга эга бўлганлиги сабабли пайдо бўлади. Аммо бу ҳеч қандай ташвишли ва қўрқинчли эмас.

Киритилди: 05:28 18.09.2019. Ўқилди: 2942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!