Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Биз Ғазо аҳолиси учун ХАМАСсиз яхшироқ ҳаёт яратиш устида ишлаяпмиз"

"Биз Ғазо аҳолиси учун ХАМАСсиз яхшироқ ҳаёт яратиш устида ишлаяпмиз"

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Исроилга ташрифи чоғида Ғазо масаласи бўйича қатор муҳим баёнотлар берди:

— Отишкесим жараёнида қийинчиликлар кузатилмоқда, аммо яхши умид учун асос ҳам мавжуд;

— Биз Ғазо аҳолиси учун ХАМАСсиз яхшироқ ҳаёт яратиш устида ишлаяпмиз;

— Агар ХАМАС қуролсизланишдан бош тортса, бу келишувни бузиш ҳисобланади;

— ХАМАС тўлиқ қуролсизланиши керак;

— Барча тарафлар Ғазо секторида ХАМАСнинг келажакдаги роли бўлмаслигини қабул қилган;

— Ғазога жойлаштириладиган халқаро кучлар фақат Исроил ишонч билдирган давлатлар ҳарбийларидан ташкил топиши керак (бу Туркия аскарларининг иштирокига оид саволга жавоб сифатида айтилди);

— Ғарбий соҳилда Исроил суверенитетини қўллаш тинчлик жараёнига таҳдид солади; бу иш амалга ошмаслигига ишонаман;

— БМТнинг UNRWA агентлиги Ғазо муаммоларини ҳал этишда иштирок эта олмайди — у ХАМАС билан боғлиқ.

Киритилди: 20:34 26.10.2025. Ўқилди: 1317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!