Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Битта саёҳатчининг парвози қанча денгиз музи эриб кетишига сабаб бўлади?

Битта саёҳатчининг парвози қанча денгиз музи эриб кетишига сабаб бўлади?

Оддий бизнес сафарлари натижасида юзага келадиган экологик йўқотишларни батафсил баён этадиган бундай статистика янги веб-сайт “Shameplane.com” да эълон қилинади, бундан асосий мақсад саёҳатчининг парвози оқибатида қанча денгиз музи эриб кетишини ҳисоблашдир.

Март ойида яратилганидан буён сайтга дунёнинг 120 мамлакатларидан ташриф буюрилмоқда. Shameplane.com Швециянинг "flygskam" ёки "flight shame" концепциясини кенг ёяди, яъни парвоз натижасида юзга келадиган экологик ҳавф кўлами ҳисобланади ва сайтда эълон қилинади. Бу концепцияга кўра, инсоният ер куррасини сақлаб қолиш учун самалётлар орқали парвоз қилишни тўхтатиши керак. 

Лойиҳа муаллифларидан бири Виктор Мюллернинг айтишича, у сайтнинг бундай машхур бўлиб кетишини кутмаган. Бугунги кунга қадар сайтга дунё бўйлаб 30 000 нафар интернет фойдаланувчиси ташриф буюрган.

Киритилди: 07:30 10.08.2019. Ўқилди: 1410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!