Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бир оиланинг 5 аъзоси ўлдириб кетилди. Жиноятни ўз жонига қасд қилган ўсмир содир этган бўлиши мумкин

Бир оиланинг 5 аъзоси ўлдириб кетилди. Жиноятни ўз жонига қасд қилган ўсмир содир этган бўлиши мумкин

Россиянинг Уляновск вилоятида ёш болали оиланинг барча аъзолари ўлдириб кетилди, деб ёзади Meduza.

Ушбу жиноятни кейинроқ ўз жонига қасд қилган ўсмир содир этган бўлиши мумкин.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Оммавий қотиллик Патрикеево қишлоғидаги уйлардан бирида юз берган. Уйдан уч нафар катта одам ва икки нафар ёш боланинг жасади топилган.

Дастлабки тахминларга кўра, қотилликни марҳумларнинг қариндоши — 16 ёшли ўсмир содир этган.

Унинг жасади қишлоқ яқинидаги уяли алоқа минораси ёнидан топилган.

Қайд этилишича, ўсмир ўз жонига қасд қилишдан аввал мактуб қолдирган. Мактубда у ўз жонига қасд қилмоқчи эканлиги ва ўзи билан барча оила аъзоларини олиб кетмоқчи эканлигини ёзиб қолдирган.

Киритилди: 20:00 18.08.2019. Ўқилди: 4178 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!