Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бир неча йил Россияда ишлаб қайтиб келган фуқаро алимент сабаб 15 суткага қамалди

Бир неча йил Россияда ишлаб қайтиб келган фуқаро алимент сабаб 15 суткага қамалди

Сурхондарё вилояти Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2016 йил 31 октябрдаги буйруғига асосан, фуқаро Ф.Т.дан бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Аммо қарздор ота алимент пулини тўлашдан бош тортиб хорижга кетиб қолгани сабабли унга нисбатан икки йил муқаддам қидирув эълон қилинган.

Маълум қилинишича, бир неча йиллар давомида Россияда ишлаб қайтиб келган ота ёлғиз фарзандига жами 27 миллион 900 сўм алимент пулини тўлашдан бош тортгани сабабли суд қарори билан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

(https://uza.uz/uz/posts/aliment-tolamagan-ota-xorizhdan-qaytgach-15-sutkaga-qamaldi_343730)Таъкидлаш жоиз, ушбу маъмурий жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармай икки ой ва ундан ортиқ муддатда алимент тўлашдан бўйин товласа, у жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Киритилди: 17:33 08.02.2022. Ўқилди: 3229 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!