Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бир кулишайлик!

Бир кулишайлик!

* * *

— Эшитдингми, Тошматвой ака томорқасига жудаям қўрқинчли ёғоч ҳайкалча қўйиб олибди!?

— Йўғ-э!

— Ҳа, ҳайкалча шу қадар қўрқинчли эканки, ўтган йили дон ўғирлаб кетган қарғаларнинг ҳаммаси ўша донларни қайтариб беришибди.

* * *

Ота ўғлидан сўради:

— Хўш, мактабда ишлар қалай?

— Зўр! Бешинчи синф билан ўзаро шартнома муддатини яна бир йилга чўздим!

* * *

Хотин эрига қўнғироқ қилаяпти:

— Ишлар қалай?

— Яхши.

— Соғлиғингиз-чи?

— Яхши.             

— Мен сиз билан ажрашаман.

— Яхши.

* * *

Қария тенгдошига деди:

— Бугун ҳаво совуқми дейман?!

— Ҳа, лекин сиз совқотмайсиз.

— Нега?

— Чунки сигарет чекаяпсиз.

— Сиз ҳам совқтмайсиз.

— Нимага?

— Кўзойнак тақиб олгансиз.

* * *

ЭЪЛОН:

— Азизлар! Ўттиз ёшга етганингизда фотосалонга кириб, ¾ ҳажмдаги суратга тушиб қўйинг...

45 ёшда паспорт алмаштирганингизда асқотади.

* * *

Икки дўст учрашиб қолишди.

— Мен қарияпман.

— Нимадан?

— Аёлларнинг саволларидан.

— Қанақа саволидан?

— Илгари аёллар мендан: “Нега уйланмаяпсиз?” деб сўрашарди.

— Энди-чи?

— “Нега уйлангансиз ўзи?” деб сўрашаяпти.

* * *

— Дўхтир, раҳмат! Мени бойлик васвасасидан халос этдингиз! Хўш, хизмат ҳақингизга неча миллион сўм сўрайсиз?

* * *

Жуҳуд хотинини бегона эркак билан тутиб олди. Судда ундан сўрашди:

— Нега ўша эркакнинг пешонасига тўппонча тирадингиз-у, отиб ташламадингиз?

— Мен тўппончани унинг бошига тираганимда: “Шу тўппончанг учун қанча сўрайсан” деди. Ўзингиз ўйланг, тижорат ҳақида гапирган одамниям ўлдириб бўларканми.

* * *

Эр тескари ўгирилиб кийимини алмаштирарди. Хотини елкаси тирналганини кўриб сўради:

— Елкангизни ким тирнади?

— Э, йўлда кетаётсам, аллакимнинг томидан бир мушукча устимга сакраса бўладими!.. Ўша мушукча...

— Тўғри, демак, лаб бўёғи билан “Сизнинг мушукчангиз” деб ўша ёзган экан-да?!.

* * *

Йигит қизга деди:

— Юр, ресторанга борамиз!

— Мен, бормайман. Сиздан хафаман.

— Юра қолгин!

— Менсиз бораверинг.

— Қандай қилиб сенсиз бораман? Ахир, пулим йўқ-ку!

 

Киритилди: 20:27 21.06.2020. Ўқилди: 4418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!