Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бир гуруҳ эронлик фуқаролар қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринди

Бир гуруҳ эронлик фуқаролар қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринди

Мамлакатимиз фуқаролари ва юртимизга кириб келаётган сайёҳларга Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ўтиш бўйича муайян қонун-қоидалар тўғрисидаги тарғибот олиб борилишига қарамай баъзи бир шахслар томонидан қонунбузарлик ҳолатлари учраб турмоқда.
Шу йилнинг 4 декабрь куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ҳужжатларни назоратдан ўтказиш вақтида ана шундай шахслардан 5 нафари қўлга олинди. Асли Эрон Ислом Республикаси фуқаролари бўлган бу шахслар тақдим этган Испания давлатининг фуқаролик паспортлари текширилганда уларнинг қалбаки эканлиги маълум бўлди. Уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Киритилди: 15:10 06.12.2019. Ўқилди: 2171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!