Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Билл Гейтс яна сайёранинг биринчи рақамли миллиардери бўлди

Билл Гейтс яна сайёранинг биринчи рақамли миллиардери бўлди

Bloomberg нашрига кўра, Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс яна сайёранинг 1 рақамли миллиардери бўлди.

Агентлик маълумотларига кўра, Гейтснинг бойлиги 110 млрд. долларни ташкил қилади. Иккинчи ўринга тушиб қолган Жеф Безосники эса қарийб 109 млрд. доллар.

Икки йил олдин Амазон раҳбари Жеф Безос сайёрамиз миллиардерлари рейтингида Гейтсни иккинчи ўринга тушириб қолдирган эди.

Учинчи ўринда Европанинг энг бой одами, LVMH корпорацияси раҳбари Бернар Арно турибди. Унинг бойлиги таҳминан 103 миллиард доллар.

Маълумотларга кўра, АҚШ Мудофаа вазирлиги Гейтснинг корпорацияси билан қиймати 10 миллиард доллар бўлган 10 йиллик шартнома имзолаганидан кейин у яна биринчи ўринга кўтарилиб олган.

Киритилди: 18:18 16.11.2019. Ўқилди: 2654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!