Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Биласизми? Ўзбекистонда хуфиёна иқтисодиёт мавжуд

Биласизми? Ўзбекистонда хуфиёна иқтисодиёт мавжуд

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури» доирасида «Ўзбекистонда хуфиёна иқтисодиётни баҳолаш ва унинг кўламини қисқартириш йўллари» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, хуфиёна иқтисодиётнинг ўртача даражаси ялпи ички маҳсулотнинг 17,2 фоизини ташкил этади, аммо бу кўрсаткич турли мамлакатларда турлича.

Мисол учун, энг паст кўрсаткич Швейцарияда аниқланган — 8,6% ва Боливияда энг юқори кўрсаткич қайд этилган — 66,4%.

Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари Хитой ва Россияда бу кўрсаткич мос равишда 12,9 фоиз ва 43,6 фоизга тенг.

Тадбир давомида БМТ Тараққиёт дастури маслаҳатчилари Ўзбекистондаги хуфиёна иқтисодиёт ҳажмини монетар усуллар асосида баҳолаш, шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида ўтказилган сўровлар ва интервьюлар натижалари (700 дан ортиқ корхона ва 30 дан ортиқ тадбиркор) билан ўртоқлашди.

Натижалар шуни кўрсатадики, хуфиёна иқтисодиётнинг асосий иқтисодий сабаблари солиқ турлари, йиғим ва ўтказмаларнинг кўплиги ҳамда уларнинг миқдоридир.

Корхоналарда етарли маблағ йўқлиги, ҳисоб-китобларни амалга ошириш, тўловлар, нақд пул маблағлари, хизмат кўрсатиш сифати, юқори кредит ставкалари, банклар билан боғлиқ муаммолар ҳам ушбу сабабларга киради.

Тадбиркорларнинг зарур билим ва тажрибаси йўқлиги, бошқа тадбиркорлар томонидан рақобат, ишлаб чиқариш инфратузилмаси сифати, бизнесни ташкил этиш ва юритиш бўйича бюрократик тўсиқлар, коррупция ва мулк ҳуқуқларининг ишончсизлиги иқтисодий хусусиятга эга бўлмаган асосий сабаблар сифатида санаб ўтилди.

Киритилди: 06:05 19.09.2019. Ўқилди: 3647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!