Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Безос яна дунёнинг энг бадавлат одами! Маскнинг бойлиги бир кунда 14 млрд долларга камайди

Безос яна дунёнинг энг бадавлат одами! Маскнинг бойлиги бир кунда 14 млрд долларга камайди

Forbes Real-Time рейтингига кўра, Америка биржаларидаги савдолар якунида Илон Маскнинг бойлиги 175,7 млрд доллар деб баҳоланди. Душанба куни унинг бойлиги 14 млрд долларга ёки 7,4 фоизга камайди.

Amazon компанияси асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги эса 181,9 млрд доллар деб баҳоланди. Унинг бойлиги миқдори бир кун ичида 3,8 млрд долларга ёки 2,06 фоизга камайди.

 Илон Маск 8 январь куни Безосни ортда қолдириб, дунёнинг энг бадавлат инсонига айланганди. Ўшанда унинг бойлиги 9 млрд долларга кўпайиб, 186,5 млрд долларни ташкил этганди. Безос 185,1 млрд доллар бойлиги билан иккинчи ўринга тушганди.

Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, Маскнинг бойлиги ўтган йилнинг 12 ойи давомида тахминан 100 млрд долларга кўпайган. Таъкидланишича, дунёнинг энг бой 500 кишиси орасида ҳеч ким бундай давр ичида ўз бойлигини бунчалик кўпайтира олмаган.

Киритилди: 19:19 12.01.2021. Ўқилди: 2230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!