Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Берлиндаги якшанба норозилик намойишидан кейин бир киши вафот этди

Берлиндаги якшанба норозилик намойишидан кейин бир киши вафот этди

49 ёшли эркак Берлинда якшанба куни коронавирус чекловларига қарши норозилик намойишидан сўнг вафот этди, деб хабар беради Bild нашри душанба куни.

Газетанинг ёзишича, эркак намойишда қатнашган ва полиция томонидан ушланган. Полиция унинг ҳужжатларини текшираётганда, у қўлида ва кўкрагида оғриқ сезган. Эркакка биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва шифокорлар чақирилди. Кейинчалик у касалхонада вафот этди, ўлим сабаби ҳали аниқланмаган.

1 август, якшанба куни Берлинда коронавирус чекловларига қарши 13 та норозилик намойиши ўтказилди. Улар ҳатто Бранденбург дарвозаси яқинидаги майдонга сув тўпларини олиб келишди. Куннинг иккинчи ярмида Querdenken 711 ҳаракатининг юзлаб тарафдорлари у ерга тўпланишди. Пандемия пайтида ижтимоий масофа қоидаларига риоя қилишнинг иложи бўлмагани учун Querdenken 711 вакилларининг намойиши шаҳар ҳокимияти билан келишилмаган.

Дастлаб, полиция митингларнинг олдини олишни режалаштирган, аммо бу амалга ошмаган. Полиция маълумотларига кўра, якшанба кунги намойишлар чоғида 600 га яқин одам ҳибсга олинган.

Киритилди: 14:42 02.08.2021. Ўқилди: 1854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!