Берлин-Бранденбург (BER) халқаро аэропорти 31 октябрь оқшомида номаълум дрон кузатилиши сабабли вақтинча иш фаолиятини тўхтатди.
DPA ахборот агентлигига кўра, кўплаб рейслар бошқа аэропортларга йўналтирилган. Кечикишлар парвоз ва қўниш вақтида ҳам кузатилган. Хусусан, Базел, Осло ва Барселонага парвозлар кечиктирилди. Лондон, Бирмингем, Манчестер, Стокгольм, Хельсинки ва Анталиядан парвозлар бошқа аэропортларга йўналтирилди.
Бранденбург полицияси вакили дастлабки маълумотларга асосланиб, гувоҳлардан бири аэропорт яқинида дрон борлиги ҳақида хабар берганини айтди. Патруль машинаси ҳам дронни пайқаган. Бироқ дроннинг жойлашуви аниқланмаган.