Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бердимухамедов “Туркманнефть” бошлиғини қолоқлик учун лавозимидан бўшатди

Бердимухамедов “Туркманнефть” бошлиғини қолоқлик учун лавозимидан бўшатди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманнефть давлат концерни раиси Довлаттурди Хожиевни эгаллаб турган лавозимидан бўшатди.

Президентнинг тегишли фармони мамлакатнинг жорий йил 1-чораги учун ижтимоий-иқтисодий ривожланиши натижаларига бағишланган ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида имзоланган.

Давлат раҳбари ҳужжатни имзолаётиб, айни вақтда нефть-газ тармоғида бир қатор камчиликлар борлигини таъкидлаб ўтган.

Янги технологияларни нефтни чуқур қайта ишлашга татбиқ қилиш бўйича ишлар секин кетмоқда. Шу сабабли мен Хожиевни ишда қўйилган камчиликлар учун лавозимидан бўшатаман , деб айтган Туркманистон президенти.

Бердимуҳамедов нефть-газни қайта ишлаш тармоғига замонавий технологияларни фаол татбиқ қилиш лозимлигини уқдириб ўтган.

Концерн раҳбари лавозими Хожиевнинг ўринбосари Жапаргули Ўразов зиммасига вақтинчалик юкланган.

2017 йил мартида концерн раиси этиб тайинланган Хожиев бунгача хизмат вазифаларини тегишлича бажармаётгани ва давлат топшириқлари бажарилишини таъминламаётгани учун 2 маротаба ҳайфсан олган.

Туркманнефть концерни Туркмангаз билан бир қаторда Туркманистон иқтисодиётининг негиз тармоғи ҳисобланади. Турли маълумотларга кўра, мамлакатда ҳар йил 10 млн тоннадан кўпроқ нефть олинади. Бу ҳажм мамлакатнинг нефтга эҳтиёжини тўлиқ қоплашга ҳамда нефть ва нефть маҳсулотларининг катта қисмини ташқи бозорда сотишга имкон беради.

Manba: oxo.uz

Киритилди: 05:16 15.04.2019. Ўқилди: 1722 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!