Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Бердиев ва Абрамов Ўзбекистон олимпия жамоаси билан учрашди

Бердиев ва Абрамов Ўзбекистон олимпия жамоаси билан учрашди

Таиландда ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида олимпия жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун таниқли мураббийларимиз Рўзиқул Бердиев ҳамда Вадим Абрамов Таиландга етиб келишди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати.

Тошкентдан етиб келган ҳар икки мутахассис олимпия жамоаси вакиллари билан учрашиб, уларни руҳлантирганлар.

«Йигитлар, биз Тошкентда барча ўйинингизни кўриб турдик. Ҳа, Кореяга қарши ўйин қийин бўлди. Лекин мусобақани кузатиб бораётган мутахассис сифатида шуни айта оламанки, бошқа ҳеч бир жамоанинг сизлардан устун жойи йўқ. Жаноб Друлович яхши мураббий. Ишонамизки, бу кишидаги бор тажриба сизларни керакли натижага эришишингиз учун етарли. Буёғига ҳар бир рақибни «янчиб» ташлаш керак. Насиб қилса, Кореядан финалда реванш оламиз», – деди «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев.

«Барчангизнинг имкониятингизни яхши биламиз. Сизлар ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очишга жуда яқин турибсизлар. Буёғига ҳам бўшашмасдан фақат, олға ҳаракат қилиш керак. Уйда ота-онангиз ва халқимиз сизлардан ғалаба кутишмоқда», – дея фикр билдирган Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов.

«Мураббийлар жамоамизнинг БААга қарши баҳси олдидан қўллаб-қувватлаш учун келишган ва Любинко Друлович бошчилигидаги мураббийлар штабининг фаолиятига асло халал беришмайди» - дея ёзилади манбада.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия жамоаси бугун, 19 январь куни чорак финал босқичида БАА олимпия жамоасига қарши майдонга тушади. Бангкокдаги ўйин соат 18:15да бошланади.

Киритилди: 09:40 19.01.2020. Ўқилди: 2302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!