Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бензин етарли, нархлар оширилмаган - Энергетика вазирлиги

Бензин етарли, нархлар оширилмаган - Энергетика вазирлиги

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги автомобиль ёқилғи қуйиш шахобчаларида барча маркали автобензин етарли ва уларнинг нархи оширилмаган - Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда бензин нархи оширилиши юзасидан тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда “AI-80 русумли бензин йўқ деб қиммат бензинларни сотишаётган экан” мазмунидаги хабарлар эълон қилинмоқда.

Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда AI-80 русумли автобензиннинг нархи оширилмаган ва унинг 1 литри 6 800 сўмлигича сақланиб қолмоқда. Шунингдек, AI-92 маркали автобензин 9500 сўмдан ва AI-95 маркали автобензин 10 500 сўмдан сотилмоқда. Барча турдаги автобензин захираси ҳам етарли, - дейилган хабарада.

“Бугунги кунда республика нефтни қайта ишлаш заводларида суткасида 4 000 тоннадан автобензин ишлаб чиқарилиб, биржа савдолари орқали истеъмолчилар эҳтиёжлари учун йўналтирилмоқда”, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, хусусий тадбиркорлар томонидан қўшимча автобензин импорти амалга оширилмоқда. Жорий йил бошидан бир ойда ўртача 10 минг тонна автобензин импорт қилинмоқда.

Бундан ташқари, хом-ашё импорти ҳажмларини ошириш ҳисобига автобензин ишлаб чиқариш ва биржа савдоларига қўйиб борилаётган автобензин ҳажмларини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: 14:48 06.12.2022. Ўқилди: 1858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!