Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бензема "Реал"нинг таклифини рад этди

Бензема "Реал"нинг таклифини рад этди

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема клубнинг шартномани узайтириш таклифини рад этди.

ABC телеканали хабарига кўра, 33 ёшли француз 2024 йилнинг ёзигача шартномани янгилашдан бош тортган. Бунинг ўрнига у 2021/22 йилги мавсумда иш ҳақининг 10%, 2022/23 йилги мавсумда эса 15% камайиши билан 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолайди.

Қайд этилишича, Бензема клубга юк бўлишни хоҳламайди ва агар у жамоа даражасига мос келмаса, клубни тарк этишга тайёр.

Ўтган мавсумда Бензема 46та ўйин ўтказди, 30та гол урди ва 9та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:42 02.08.2021. Ўқилди: 3188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!