Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бензема Франция миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди

A A A
Бензема Франция миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди

«Реал» клуби форварди Карим Бензема Франция миллий жамоаси сафидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Бензема ЖЧ-2022га борадиган таркибдан жой олган, аммо жароҳати сабабли сафдан чиққач, жавоб бериб юборилганди. У жароҳатидан тузалгач, яримфинал ва финалда жамоасига ёрдам бериши мумкин эди, аммо Франция бош мураббийи Дидье Дешам турнир давомида уни яна сафга қайтаришни истамади.

«Ҳозирги даражамга етиш учун бор куч ва имкониятларимни сарфладим, хатога йўл қўйган пайтим ҳам бўлди. Шунга қарамай, ҳозирги мавқеимдан фахрланаман. Мен ўз тарихимни ёздим, аммо миллий жамоам билан биргаликдаги тарихимиз якунига етди», - дея ёзади 35 ёшли франциялик ҳужумчи.

Маълумот учун, Бензема 2007 йилдан буён Франция миллий жамоаси аъзоси саналарди. 2015 йилда жамоадоши Вальбуэна билан юз берган воқеаликда алоқадорлиги аниқлангач, миллий жамоадан четлатилганди. 2021 йилнинг май ойида эса Дешам уни яна миллий жамоага чақирганди.

Киритилди: 20:23 19.12.2022. Ўқилди: 1709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!