Бениндаги исёнчи ҳарбий кучлар президент қароргоҳини эгаллаб олишга уринди.
Бу ҳақда Jeune Afrique нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ ҳарбийлар миллий телевидение орқали президент лавозимидан четлаштирилгани ва давлат институтлари тарқатиб юборилгани ҳақида хабар берган эди.
AFP маълумотларига кўра, Бенин президенти Патрис Талон давлат тўнтаришига уриниш вақтида хавфсиз ва армия назоратни қайта қўлга киритиш устида ишламоқда.
Бенин ташқи ишлар вазирининг Reuters агентлигига айтишича, давлат тўнтаришига уриниш кичик бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар томонидан амалга оширилган, армиянинг кўпчилиги содиқ қолган. Унинг сўзларига кўра, давлат тўнтариши ташаббускорлари фақат давлат телевидениеси назоратини қўлга олган, сигнал бир неча дақиқага узилиб қолган.
Бироқ, бир гуруҳ ҳарбий кучларнинг Бенинда ҳокимиятни эгаллаб олишга уриниши бостирилди. Ҳокимиятни эгаллаб олишга уриниш Миллий гвардия бўлинмалари томонидан бартараф этилди. Исёнчилар ҳибсга олинди, конституциявий тузум тикланди.