Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бенинда давлат тўнтаришига уриниш пайтида 13 киши ҳибсга олинди

Бенинда давлат тўнтаришига уриниш пайтида 13 киши ҳибсга олинди

Бенинда ҳокимиятни ноқонуний эгаллаб олишга уринишда айбланиб, 13 киши ҳибсга олинди.

Бу ҳақда ҳукуматдаги манбага таяниб, La Nouvell Tribune нашри хабар берди.

"Бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларнинг қўзғолони ортидан Бенинда кескин вазият юзага келди. Бугун тонгда бошланган ҳаракатлар давлат ва унинг институтларини беқарорлаштиришга қаратилган", дейилади ҳисоботда.

Ҳукуматга яқин манбалар 13 киши, жумладан SRTB радиоэшиттириш корпорацияси биносига бостириб кирган 12 киши ва бир собиқ ҳарбий хизматчи ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Айни пайтда, 24 Heures au Benin нашри исёнчилар етакчиси Тигри Паскал қочиб кетаётгани, уни фаол қидириш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар бермоқда.

Бенин ички ишлар вазири Аллассан Сейдунинг сўзларига кўра, мамлакат қуролли кучлари ўзларининг фидойи ҳаракатлари эвазига вазиятни назоратда ушлаб, давлат тўнтаришининг олдини олган.

Киритилди: 08:00 08.12.2025. Ўқилди: 860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!