Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бемаврид уйқу: Жиззахда икки эркак фожиа қурбони бўлди

Бемаврид уйқу: Жиззахда икки эркак фожиа қурбони бўлди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган Тошкент Термиз М-39 йўлининг 975 километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Самарқанд томон ҳаракатланаётган “Damas” йўл чеккасида тўхтаб турган “DAF” юк автомашинасининг орқасидан урилди. Маълум бўлишича, тунги 2:40 да юз берган ушбу автоҳалокатга “Damas” ҳайдовчиси – Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Қорақия қишлоғида яшовчи, 1987 йилда туғилган А. Х.нинг ухлаб қолиши сабаб бўлган.

Оқибатда “Damas” ҳайдовчиси ҳамда унинг ҳамқишлоғи, автоулов салонида бўлган  Э. А. воқеа жойида вафот этди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 00:20 06.08.2020. Ўқилди: 5870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!