Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Белорусияда уч кунлик норозилик намойишларида 6 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди

Белорусияда уч кунлик норозилик намойишларида 6 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди

Белорусияда оммавий намойишлар пайтида кунига мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди.

Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, уч кунлик норозилик намойишлари давомида ҳибсга олинганларнинг умумий сони аллақачон 6 минг кишидан ошган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Минск ҳукумати тартибсизликлардан етказилган зарар 200 минг доллардан ошиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Шу билан бирга, Белорусияда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қилинган ҳужумлар бўйича камида 17 та жиноий иш қўзғатилган.

Киритилди: 20:24 12.08.2020. Ўқилди: 2445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!