Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Беларусда вазият жиддий! Ҳарбий амалдорлар истеъфога чиқмоқда

Беларусда вазият жиддий! Ҳарбий амалдорлар истеъфога чиқмоқда

Беларусь Полиция капитани Егор Емельянов мамлакатдаги норозиликлар туфайли 17 йиллик хизматидан сўнг истеъфога чиқди. Бу ҳақда унинг ўзи ўзининг инстаграмдаги саҳифасида эълон қилди.

Маълумот учун, 9 август куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтди. Дастлабки натижаларга кўра, амалдаги давлат раҳбари Aлександр Лукашенко 80 фоиздан ортиқ овоз билан ғалаба қозонган. Овоз бериш тугагач, Беларусь шаҳарларида оммавий норозилик намойишлари бошланди.

"17 йиллик хизматим тугади... Менинг виждоним тоза... Полиция халқ билан..." — деб ёзди Емельянов.

Aйни пайтда Логиск шаҳрида яшовчи Евгений Новицкий, худди шу ижтимоий тармоққа, унинг акаси энди махсус кучларда хизмат қилгани билан фахрланмаслиги ва кийимини ахлат қутисига ташлаб юбориши ҳақида видеомурожаат қолдирди.

"Мен сиз билан фахрланаман, ака! Баррикадалардаги бир кечадан кейин... Мамлакат бўйлаб рўй бераётган воқеалардан кейин... Бу ҳокимият энди йўқ қилинади! Ҳаммаларингизни маҳкама ва қамоқ кутмоқда, аҳмоқлар!" — деди Новицкий.

Шунингдек, мамлакат ҳарбий тизимида ишлайдиган бошқа мансабдорлар ҳам Лукашенкодан норозилигини яширмаяпти.

Киритилди: 10:39 13.08.2020. Ўқилди: 8238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!