Яқинда Беларус Давлат стандарти Россиянинг «Вега-инжиниринг» ишлаб чиқарувчисининг гречка ёрмасини хавфли маҳсулотлар реэстрига киритди, деб хабар берди «Беларус Республикаси маҳсулотлари ва хизматлари» портали.
Қўмита маҳсулотнинг Божхона иттифоқининг «Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги техник регламентлари талабларига мос келмаслиги сабабли мамлакат дўконларига олиб кириш ва сотишни тақиқлаган. Қадоқдаги ёзувлар «озиқ-овқат маҳсулотини нотўғри тавсифлайди,» дейилади хабарда.
Бугун маълум бўлдики, Россия мутахассислари Беларус ишлаб чиқарган қадоқланган «Королевский» пишлоғида ичак таёқчаси гуруҳи бактерияларини (БГКП) аниқлаган. Бу ҳақда РБC Россия Росселхознадзорининг матбуот хизматига асосланиб хабар берди. Хабарда айтилишича, пишлоқ тўғрисидаги маълумотда Россия идораси Беларус Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария ва озиқ-овқат назорати департаментига ушбу номувофиқлик ҳақида хабар бергани ва мазкур маҳсулотга нисбатан кучайтирилган лаборатория назоратини жорий этгани қайд этилган.