Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бекободдаги чиқиндихонада аёл кишининг жасади топилди

Бекободдаги чиқиндихонада аёл кишининг жасади топилди

20.05.2019 йил соат 14:00 ларда Бекобод шаҳар, Ўзбекистон маҳалласи, Истиқбол кўчаси, 22-уйнинг рўпарасида жойлашган чиқиндихонада Бекобод шаҳар, Меъмор (Аббасова) кўчасида яшовчи фуқаро Р.М.нинг (1975 й.т., аёл киши) мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган дея хабар беради "Prokuratura. uz"

Воқеа жойига зудлик билан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқдилар.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур оғир жиноятни фош этиш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
 

Киритилди: 21:56 21.05.2019. Ўқилди: 3068 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!