Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бедарак йўқолган 18 ёшли талаба қизнинг жасади топилди: ўлим сабаби нима?

Бедарак йўқолган 18 ёшли талаба қизнинг жасади топилди: ўлим сабаби нима?

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида бедарак йўқолган 18 ёшли талаба қиз Айгул Амангелдининг жасади топилди, дея хабар беради вилоят полиция департаменти матбуот хизмати. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Полиция маълумотига кўра, қизнинг жасади 19 май куни кечқурун Талгар туманидаги Белбулоқ қишлоғидаги тепаликдан топилган.

Қариндошлари қизнинг жасадини таниди, танада ўлимга сабаб бўлган ташқи зўравонлик аломатлари йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, қиз ўз жонига қасд қилган, дея хабар беради маҳаллий ОАВ полицияга таянган ҳолда. Суд-тиббиёт экспертизаси ўлимнинг аниқ сабабини аниқлаб беради . Ўлимга олиб бориш моддаси бўйича тергов олиб борилмоқда, дея хабар беради полиция.

Айгул Амангелди 13 май куни Талгар туманининг Белбулоқ қишлоғида жойлашган уйидан чиқиб кетган. ОАВ хабарига кўра, ўша куни у маҳаллий олий таълим даргоҳига имтиҳон топшириш учун Олмаота томон йўлга чиққан, аммо олий таълим даргоҳида кўринмаган. Бедарак кетган қизни қидириш борасида полиция 15 май куни эълон берди. Қизнинг қариндошлари ва кўнгиллилар уйдан то ўқишгача бўлган йўлда қидирув ишларини олиб борди.

Киритилди: 15:22 20.05.2019. Ўқилди: 6298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!