Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Байрутни тиклаш учун 250 миллион евро ажратилди. Нега у БМТга берилади?

Байрутни тиклаш учун 250 миллион евро ажратилди. Нега у БМТга берилади?

Ўғриликда гумон қилинган Ливан ҳукуматини четлаб ўтиб, Байрутни тиклаш учун 252,7 миллион евро юборишга қарор қилинди. Бундай қарор Парижда донор мамлакатларнинг қўшма конференциясида қабул қилинди, деб хабар беради The Wall Street Journal.

Франция БМТ кўмагида бўлиб ўтган саммитда 28 давлат, жумладан, АҚШ, Бразилия, Австралия, Германия, Буюк Британия, Хитой ва Япония иштирок этди. Мақолада таъкидланганидек, Эммануэл Макрон халқаро ёрдамнинг молиявий таркибини Ливан ҳукумати эмас, балки БМТ назорат қилади, деган баёноти Ливан ҳукуматидаги коррупция, бошқарув ва шаффофликнинг йўқлиги ҳақидаги умумий хавотирни акс эттирди.
The Wall Street Journal материалидан тушуниш мумкинки, Ливан аҳолисининг ўзлари Байрутга ташриф буюрган Эммануэл Макроннинг фаолияти ҳақида ноаниқ фикрга эга. "Бизга халқаро аралашув керак", деб ёзади Хала Окейли Ливан пойтахти кўчаларида норозилик намойишида. 

Киритилди: 17:27 12.08.2020. Ўқилди: 2142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!