Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Байрутдаги портлаш уч боланинг ҳаётига зомин бўлди, яна 30 дан ортиғи жароҳатланди

Байрутдаги портлаш уч боланинг ҳаётига зомин бўлди, яна 30 дан ортиғи жароҳатланди

ЮНИСЕФ Байрутдаги портлашда уч боланинг нобуд бўлгани ва яна  31 боланинг касалхонага ётқизилиши кераклигини айтмоқда.

Бу ҳақда сешанба куни Женевада бўлиб ўтган брифинг давомида жамғарманинг расмий вакили Марикси Меркадо маълум қилди.

"Бизда болалар ўлими ёки жароҳат олиш ҳолатлари ҳақида ҳали етарли маълумотлар мавжуд эмас”, - дейди у " Бугунга қадар биз камида учта бола вафот этганини ва 31 боланинг касалхонага ётқизилиши кераклигини биламиз, холос", деб қўшимча қилар экан.

ЮНИСЕФнинг ҳамкор ташкилотлари хабарига кўра, ярадорлар орасида 1000 га яқин болалар бор.

Маълумотларга қараганда, Байрут портидаги портлаш 8000 га яқин ўсмирлар ва ёшлар таҳсил оладиган 20 та касб-ҳунар мактабларига зарар етказган. Бундан ташқари, 120 мактабга таъсир кўрсатган.

Киритилди: 20:13 12.08.2020. Ўқилди: 2384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!