Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Байрутда портлаш 43 метр чуқурликдаги кратернинг пайдо бўлишига олиб келди

Байрутда портлаш 43 метр чуқурликдаги кратернинг пайдо бўлишига олиб келди

Ливан пойтахтидаги портлаш камида 43 метр чуқурликда улкан кратернинг пайдо бўлишига олиб келди, деб хабар берди МТV телеканали ҳодиса содир бўлган жойни ўрганган француз мутахассисларининг маълумотларига таянган ҳолда.

4 август куни Байрут портидаги омборда кучли портлаш содир бўлди. Портлаш тўлқини ўнлаб уйларни вайрон қилди ва 300 мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолди. Камида 154 киши ҳаётдан кўз юмди, 6 минг одам жароҳатланди, ўнлаб одамлар бедарак йўқолди.

Ливан Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, фожиага олти йил олдин пайвандлаш ишлари пайтида божхона хизматлари томонидан мусодара қилинган 2,7 минг тоннадан ортиқ аммиакли селитра сабаб бўлган.

Киритилди: 22:15 09.08.2020. Ўқилди: 5519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!