Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Баёнот рад этилди: Хитойда коронавирусга қарши вакцинанинг самарадорлиги паст эмас

Баёнот рад этилди: Хитойда коронавирусга қарши вакцинанинг самарадорлиги паст эмас

Хитойнинг касалликлар тарқалишини назорат қилиш маркази директори Гао Фу мамлакатда ишлаб чиқилган вакцинанинг самарадорлиги ҳақидаги баёнотни рад этди. Бу ҳақда Global Times хабар бермоқда.

У ўзининг Хитой вакциналари паст самарадорликка эга эканини «тан олгани» тўғрисида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар буткул англашилмовчилик эканини айтди. Га Фу дунё коронавирусга биринчи марта дуч келгани сабабли ўрганиш керак бўлган кўплаб илмий масалалар борлигини, вакцина борасида эса муаммога шунчаки илмий ёндашувни таклиф қилганини таъкидлади.

«Ечиш лозим бўлган кўплаб илмий масалалар бор», – деди у.

Гао Фунинг сўзларига кўра, бундай хабарлар у вакцина самарадорлигини ошириш учун таклиф этган илмий ёндашувдан чалғитади. У эмлаш самарадорлигини ошириш учун турли вакциналардан фойдаланишни таклиф қилганини айтди.

Киритилди: 19:40 12.04.2021. Ўқилди: 1835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!