АҚШ президенти Пентагонга Исроилнинг Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати штаб-квартирасига берган зарбаларидан сўнг Яқин Шарқдаги вазиятни кузатиш ва керак бўлса, минтақадаги Америка ҳарбий иштирокини кучайтириш бўйича топшириқ берди.
АҚШнинг Яқин Шарқдаги элчихоналарига ўзларини муносиб ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриш тавсия этилди.
Аввалроқ Америка раҳбари Вашингтон Исроилнинг Бейрутга зарба бериш режалари ҳақида билмагани ва уларни амалга оширишда иштирок этмаганини тасдиқлаган эди.