Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бахтли яшашни истайсизми? Унда камроқ гапиринг!

Бахтли яшашни истайсизми? Унда камроқ гапиринг!

“Бахт жимжитликни яхши кўради”, “Нима билан мақтансангиз, ўша нарсасиз қоласиз” деган ибораларни тез-тез эшитиб турамиз. Аммо сиз бу иборалар нимани англатишини биласизми? Бу иборалар, аслида, оилангиздаги бахтни сақлаб қолиш учун ишлатилади.

Афсуски, аксарият одамлар бошқаларнинг бахтидан қандай завқланишни билишмайди. Улар ҳасадгўйлик билан бошқаларнинг қувончини ўзларининг муваффақиятсизликлари деб билишади. Ва улар қувноқ суҳбатдошига салбий энергия тарқатишга уста бўлишади.

Шу сабабдан ҳам дўстларингизга қанчалик бахтли эканлигингизни камроқ айтсангиз, улар сизга шунчалик камроқ ҳасад қилишади.

Одамлар қанчалик баланд овозда мақтанишса, шунчалик тез йўқотишади

Мулоқот пайтида сиз бировнинг энергияси таъсирига тушасиз. Ижобий нурни қанча кўпайтирсангиз, одамлар бахтингиз ҳақида шунчалик кўпроқ маълумот олади, шунда учинчи томон энергиялари сизнинг энергия оқимингизга аралашади. Буларнинг барчаси бир бўлиб келажакдаги ҳаётингизга сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

“Муваффақиятларингни онангдан бошқа ҳеч кимга айтма”, деган гапни ҳам жуда кўп маротаба эшитганмиз. Шуни тан олиш керакки, бу айни ҳақиқат. Атрофингизда сиз учун чин дилдан қувонадиган одамлар жуда кам.

Бу, айниқса, интернет саҳифаларидаги дўстларингизга тегишли гап.

Бахтли инсон бўлишни хоҳласангиз, камроқ суҳбатлашинг. Шахсий ёки оилавий ҳаётингиз ҳақидаги маълумотларни дўстларингиз ёки ҳамкасбларингиз билан бўлишманг.

Бу муҳим: Биз бу билан бахтингизни яшириш учун ҳар доим тушкун кайфиятда юришингиз керак демоқчи эмасмиз. Шунчаки ичи қора, ёмон ниятли одамлардан узоқроқ юринг. Ҳаётидан ҳамиша нолиб юрадиганларга бахтингиз ҳақида гапираверманг. Бу сизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Киритилди: 12:39 21.10.2019. Ўқилди: 2733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!