Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

«Бавария» Коутиньони 120 млн еврога сотиб олмайди

«Бавария» Коутиньони 120 млн еврога сотиб олмайди

«Бавария» клуби «Барселона» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг ижара муддати якунланганидан кейин футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олмайди.

Мюнхенликлар ёзги трансфер пайтида бразилиялик футболчини 8,5 млн еврога ижарага олиб, уни кейинчалик 120 миллион еврога тўлиқ сотиб олиши мажбуриятини ҳам ўз зиммасига олган эди.

«Бавария» 27 ёшли футболчининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмоқда, аммо жамоа раҳбарияти Коутиньонинг трансфер нархини ҳаддан ортиқ қиммат деб ҳисобламоқда.

Коутиньо германияликлар сафида 23та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва еттитга голга узатма берди.

Manba: stadion.uz

Киритилди: 07:00 23.01.2020. Ўқилди: 1334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!