Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Баскетболчи Майкл Жордан «Дориан» довули қурбонларига 1 миллион доллар хайрия жўнатмоқчи

Баскетболчи Майкл Жордан «Дориан» довули қурбонларига 1 миллион доллар хайрия жўнатмоқчи

Америкалик афсонавий баскетболчи Майкл Жордан Багама оролларида «Дориан» довули асоратларини бартараф этиш билан шуғулланаётган ташкилотларга бир миллион АҚШ доллари хайрия қилмоқчи. Бу ҳақда спортчининг расмий вакили Эсти Портной хабар берган.

Майкл Жордан Багамада довул чақирган табиий офат жафокашларига ҳамдардлик билдирган.

«Багама оролларида «Дориан» довули сабаб бўлган вайронагарчиликлардан ларзага келдим. У ерда кўчмас мулкларим бор, шунинг учун бу жойда кўп бўламан», — дейди Жордан.

Баскетболчи Багама оролларидаги қутқарув ишларини диққат билан кузатаётганини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида: Багамада «Дориан» довули қурбонлари сони 50 кишига етган. Қарийб 13 мингта иморат шикастланиб, улардан аксарияти вайрон бўлган. Кўпгина ҳудудлар сел туфайли сув остида қолган. Айни вақтда кўплаб одамлар бедарак кетган деб ҳисобланмоқда. Табиий офатдан зарар кўрган оролларда қутқарув операциялари давом этмоқда.

Киритилди: 13:20 14.09.2019. Ўқилди: 2165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!