"Суриянинг ағдарилган президенти мамлакатни тарк этишидан бир неча соат олдин 30 га яқин юқори мартабали разведка ва армия мулозимларини йиғиб, уларга Россиядан ҳарбий ёрдам келаётганини айтганди", — деди Reuters агентлигига учрашувда иштирок этган қўмондонлардан бири.
"Асад иш кунининг охирида офис менежерига уйига кетаётганини айтди, лекин бунинг ўрнига аэропортга кетди", — дейди агентликнинг бошқа бир суҳбатдоши.
"Асад вертолётда Ироққа учиб кетган ва у ердан Москвага жўнаб кетган укаси Маҳерни ҳам огоҳлантирмаган. Собиқ президентнинг рафиқаси Асма ва уларнинг уч фарзанди Асад учиб кетишидан олдин Россияда бўлган, деб ёзади Reuters.
Умуман олганда, Асаднинг Суриядан қочиб кетиши унинг атрофидагилар учун кутилмаган ҳолат бўлгани ҳақидаги маълумот агентликка 10 дан ортиқ манбалар томонидан тасдиқланган.
"Дастлаб Асад БААга боришни режалаштирган, бироқ мамлакат Европа ва Америка санкцияларидан қўрқиб, уни қабул қилишдан бош тортган. Шу сабабли Россия Асаднинг Москвага кетишини уюштирди", — дейди Reuters манбаси.