"Барселона" ва Испания терма жамоаси ёш юлдузи Ламин Ямаль ЮНИСЕФ элчиси бўлди.
Бу ҳақда футболчи ва жамғарма ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Видеода Ямаль акасига болалар ҳуқуқларига бағишланган мактубини ўқийди:
"Бугун мен сенга ва бутун дунёдаги ҳар бир болага мурожаат қиламан:
"Ҳеч қачон ўйнашни унутма", – деган испаниялик видео изоҳида.