Жорди Альба муҳим қарорни эълон қилди. "Интер Майами" чап қанот ҳимоячиси 2025 йилги МЛС мавсуми якунлангач, фаолиятини якунлашини маълум қилди. Альба 36 ёшда бутсаларини михга иладиган бўлди.
Профессионал миқёсда Альба "Химнастик", "Валенсия", "Барселона" ва "Интер Майами"да ўйнаган. Жорди кўплаб совринларни қўлга киритди, шу жумладан олтита Испания чемпионлиги ва битта Чемпионлар Лигаси кубоги.
Аввалроқ, "Интер Майами"нинг яна бир юлдузи Серхио Бускетс мавсум якунида фаолиятини якунлашини эълон қилган эди.