Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

«Барселона» Левандовскига жавобини бериб юборади

«Барселона» Левандовскига жавобини бериб юборади

Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти жамоа марказий ҳужумчиси Роберт Левандовски бўйича режаларини белгилаб олди. Sport.es журналистларига маълум бўлишича, "кўк-анорранглилар" польшалик тажрибали голеадор билан янги меҳнат шартномасини имзоламайди.

37 ёшли ҳужумчи 2022 йилнинг июлидан бери каталонияликлар шарафини ҳимоя қилмоқда. Роберт билан "кўк-анорранглилар" ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномасининг муддати келаси йилнинг ўрталарида тугайди. Левандовскининг бозор нархи ўн миллион еврони ташкил этади.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида ҳужумчи еттита ўйинда қатнашиб, тўртта гол урди.

Киритилди: 23:15 12.10.2025. Ўқилди: 1113 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!