Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Барселона» Ла Лиганинг сўнгги турида «Валенсия»га имкониятни бой берди

«Барселона» Ла Лиганинг сўнгги турида «Валенсия»га имкониятни бой берди

«Валенсия» ўз майдонида Ла Лига 38-тури доирасида «Барселона» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мезбонлар сафида Хави Герра, Луис Риоха ва Гвидо Родригес гол уришди. Меҳмонларнинг ягона жавоб голи Роберт Левандовски ҳисобига ёзилди.

«Барселона» 2025/26 йилги мавсумни 94 очко билан Ла Лига турнир жадвалининг биринчи поғонасида якунлади. «Валенсия» эса 49 очко билан тўққизинчи ўринни эгаллади.

Параллел равишда кечган баҳсда «Бетис» «Леванте»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонлар сафида Эз Абде ва Пабло Форналс гол урган бўлса, меҳмонларнинг ягона голига Карлос Эспи муаллифлик қилди.

«Бетис» 2025/26 йилги мавсумни 60 очко билан 5-ўринда якунлади ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди. «Леванте» эса 42 очко билан 16-ўриндан жой олди.

Киритилди: Бугун 09:36. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!