«Барселона» яримҳимоячиси Педри жароҳати сабаб камида олти ҳафта майдондан ташқари қолади.
29 октябрь, чоршанба куни клуб 22 ёшли испаниялик футболчининг тиббий кўриги натижаларини эълон қилди.
«Барса» маълумотида айтилишича, Педрининг чап сонидаги икки бошли мушагида қисмида узилиш аниқланган. Аввалроқ оммавий ахборот воситалари футболчи тахминан уч ҳафтада сафга қайтиши мумкинлигини хабар қилган эди.
Бироқ AS нашри маълумотларига кўра, Педрининг жароҳати аввал ўйланганидан кўра оғирроқ бўлиб чиқди ва у камида олти ҳафта майдонга қайтолмайди.