Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

«Барса» Зиданни кузатмоқда

«Барса» Зиданни кузатмоқда

"Барселона" марказий ҳимоя позициясига машҳур собиқ футболчи ва мураббийи Зинедин Зиданнинг ўғли Элиас Зиданни олиб келиши мумкин.

Sport хабарига кўра, каталонияликлар ҳозирда "Бетис" ёшлар жамоаси таркибида ҳаракат қилаётган 19 ёшли футболчини кузатмоқда. Агар Зидан мавсум давомида ўзини кўрсата олса, каталонияликлар уни 2026 йилнинг ёзида эркин агент мақомида ўз сафига қўшиб олиши мумкин бўлади.

Кичик Зидан ҳозиргача "Бетис Депортиво" сафида 22 та ўйин ўтказган. Унинг ҳисобида голли ҳаракатлар йўқ.

Киритилди: 17:11 07.10.2025. Ўқилди: 1238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!