Бугун 20 февраль, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

Барчаси 6 ёшимдан бошланган. Маняк уни қон тўкишга нима мажбур қилганини айтди

Барчаси 6 ёшимдан бошланган. Маняк уни қон тўкишга нима мажбур қилганини айтди

Беш нафар аёлнинг ўлимида айбланган флоридалик 65 ёшли Бернард Жайлзга умрбод қамоқ жазоси тайинланган бўлиб, айни пайтда қамоқда сақланмоқда.

Кўп йиллардан буён олимлар кетма-кет қотиллик содир этувчи жиноятчиларнинг онгида нима ўзгаришлар юз бериши тўғрисида изланиш олиб боришмоқда. Шу сабаб маняк Бернард Гилес билан уни бу ишга мажбур қилган омллар тўғрисида суҳбат олиб борилди. Интервьюдаги очиқланган маълумотлар тармоқ фойдаланувчиларини даҳшатга солди.

70-йилларнинг бошларида Гилес 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган беш нафар аёл спортчиларнинг жонига қасд қилган. У навбатдаги қотилликка қўл ургунига қадар ўлим жазосидан қочиб юришга муваффақ бўлган. Интервью чоғида суҳбатдошига Гилес биринчи марта қотиллик қилиш фикри унда 6 ёшлигида пайдо бўлганини айтган. У ёш болалик пайтида қўшни қиз билан овчи-овчи ўйинини ўйнаганини эсга олган. Айнан ўша пайтда у қизчани ётоқхонага олиб борган ва нафас ололмай қолгунича бўйнидан бўғиб турган. Айнан ўша пайтда у ғаройиб бир ҳисни туйгани ҳақида айтган.

16 ёшга етганида унда қотиллик қарори янада мустаҳкамланган, бир куни Жайлз пичоқ билан кўчада кетаётган қизга ташланган, аммо аниқ ҳаракат қилиш учун унда журъат етишмаган. Бу имконият унда кейинроқ пайдо бўлди.

Жайлзнинг қайд этишича, у ҳеч қачон ўзининг рафиқаси ёки таниш қизларини ўлдириш ниятида бўлмаган. Айрим қурбонлар қотилнинг қўлидан тирик қочиб қутулишга муваффақ бўлишган, улар йиғлаб, қотил билан гаплашишга ҳаракат қилишган ва бу унинг чалғишига сабаб бўлиб, қурбонлар бундан фойдаланиб қочиб қутулган.

Қотил жиноятлари унга ғаройиб лаззат бериши тўғрисида айтган. Бу эса навбатдаги қотиллик учун туртки бўлиб хизмат қилган.

life.ru

Киритилди: 14:04 11.02.2019. Ўқилди: 1579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!