Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Банкдан катта миқдорда пул ўғирлаган шахс ушланди

Банкдан катта миқдорда пул ўғирлаган шахс ушланди

Бугун соат тахминан 10:04 ларда Хоразм вилояти Урганч шаҳар Жиззах кўчасида жойлашган “Тинчлик Банк хизматлари”  кичик банк биносига келган шахс банк ходимаси бўлган фуқаро Ш.К.нинг хизмат жойида ёлғизлигидан фойдаланиб, унга тан жароҳати етказган ҳолда кассада мавжуд бўлган, жами 21.088 АҚШ доллари ва 19.000.850 сўм пул маблағини олиб чиқиб кетган. 

Шундан сўнг, банк ходимаси томонидан келиб тушган ташвиш сигналига асосан, зудлик билан манзилга етиб келган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ҳамда ИИБ масъул ҳодимлари биргаликда ҳолатни тезкорлик билан ўрганиб, ўғирлик содир қилган шахсни Урганч тумани, Чакка шоликор қишлоғидан ашёвий далиллар билан ушлаб, воқеа жойига олиб келишган. 

Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, жиноятга қўл урган шахс Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида туғилган, ҳозирда Урганч туманида истиқомат қилувчи 30 ёшли фуқаро М.Э. эканлиги аниқланди ва ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 20:24 30.10.2020. Ўқилди: 2653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!