Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Балиқчига депутатнинг 26 ёшли ўғли ҳоким бўлди

Балиқчига депутатнинг 26 ёшли ўғли ҳоким бўлди

Янги ҳокимни сайлаш депутатларнинг шаҳар кенешининг сессияда бўлиб ўтган.

Қирғизистоннинг Балиқчи шаҳар ҳокими лавозимига 26 ёшли Марат Кудайбергенов тайинланди.

Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.

Қайд этилишича, янги ҳокимни сайлаш депутатларнинг шаҳар кенешининг сессияда бўлиб ўтган. Марат Кудайбергеновдан ташқари ҳокимлик лавозимига Қирғизистон фракциясидан Мирбек Шакиров ҳам кураш олиб борган

Сайловда 31 нафар депутат иштирок этган. Улардан 22 нафари Кудайбергенов номзодини ёқлаб овоз берган, қолган 9 нафари эса Шакиров номзодини қўллаб-қувватлашган.

Маҳаллий қирғиз ОАВ хабарига кўра, янги сайланган ҳоким - Токмок шаҳар кенеши депутатининг ўғли.

Хабарда Марат Кудайбергенов Жогорку Кенеш депутатларидан бирининг ёрдамчиси сифатида фаолият юритгани ҳам қайд этилган.

Марат Кудайбергенов 1993 йил Қирғизистоннинг Балиқчи шаҳрида таваллуд топган. Қирғизистон Миллий университетини молия ва қарз мутахассислиги бўйича тамомлаган. Оилали.

Киритилди: 15:30 15.05.2019. Ўқилди: 2663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!