Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Аюб Шаҳобиддинов ва Зулфиқор Мусоқов Бадиий кенгашни тарк этди. Нега?

Аюб Шаҳобиддинов ва Зулфиқор Мусоқов Бадиий кенгашни тарк этди. Нега?

Ижтимоий тармоқларда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Бадиий кенгаши таркибидан Аюб Шаҳобиддинов ва Зулфиқор Мусоқовнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ вазият муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Бадиий кенгаш аъзоларининг кенгаш таркибида қолиши ёки чиқиб кетиши тегишли тартибда, шунингдек, кенгаш аъзоларининг ўз хоҳишига кўра амалга оширилиши мумкин. Гап шундаки, Аюб Шаҳобиддинов Агентлик бош директори номига ариза билан мурожаат қилиб, асосий иш жойи – “Milliy” телеканалидаги иш ҳажмини тўлиқ бажаришга вақти етмаётгани туфайли Бадиий кенгаш таркибидан чиқаришни сўраган. 

Буни Шаҳобиддиновнинг ўзи яна бир бор тасдиқлаб, ҳар хил «ўйинларга» аралаштирмасликни, унинг номидан фойдаланмасликни сўради. Зулфиқор Мусоқов ҳам ўз хоҳишига кўра Бадиий кенгаш таркибидан чиқиш ҳақида ариза ёзган.

Ўзбек киносининг етук режиссёрлари Зулфиқор Мусоқов ва Аюб Шаҳобиддиновнинг кейинги ижодий фаолиятига Бадиий кенгаш аъзолари номидан муваффақият тилаймиз. Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги баъзи фойдаланувчиларидан бу мавзуни нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз, дейилади «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Бадиий кенгаш хабарида.

Киритилди: 08:25 12.07.2020. Ўқилди: 5891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!